Эртага навбатдаги “Автомобилсиз кун“ акцияси ўтказилади

    Мамлакатимизда 25 феврал 2025 1017

    Шу йилнинг, 26 февраль куни Тошкент, Нукус шаҳарлари, шунингдек, республиканинг барча вилоятлари марказларида навбатдаги “Автомобилсиз кун“ акцияси бўлиб ўтади.

    Акция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги 37-сонли қарорига мувофиқ ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида ўтказилади.

    Шу куни давлат ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларига, барча ҳамюртларимизга шахсий транспорт воситаларидан воз кечиш, атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган жамоат транспорти, велосипед ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

    Таъкидлаш жоизки, жамоат транспортидан фойдаланиш атмосферага зарарли моддалар чиқарилиш даражасини пасайтириш, йўл инфратузилмаси босимини камайтириш ва шаҳарлардаги экологик вазиятни яхшилашга ёрдам беради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates