Бугундан ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланди

    Таълим 14 июл 2024 512

    14 июль куни 8:00 да давлат имтиҳонларига старт берилди.

    Бу йил 805 минг 688 нафар абитуриент тестларда иштирок этади.

    2024/2025 ўқув йилида профессионал ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест имтиҳонлари бошланди. Имтиҳонлар республиканинг 73 та ёпиқ турдаги биноларида ўтказилади. Бинолар билан тўлиқ бу ерда танишиш мумкин.

    Абитуриентларга 3 та мажбурий фан учун (жами 30 та савол) — 60 дақиқа, 2 та мутахассислик фанлари учун (жами 60 та савол) — 120 дақиқа, жами 180 дақиқа (3 соат) вақт берилади.

    Тест 14-25 июль кунлари 2 сменада бўлиб ўтади.

    1-смена: 8:00 да;

    2-смена:15:00 да бошланади.

    Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида 1 ярим соат олдин белгиланган ҳудудда келиш талаб этилади.

    Улар тестга паспорт (ID) ва абитуриент рухсатномасини олиб келишлари талаб қилинади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates