Тегишли келишув томонлар вакиллари томонидан имзоланди, деб хабар берди Швейцария Федерал кенгаши (ҳукумати).
НАТО “Женевада у ерда жойлашган халқаро ва ноҳукумат ташкилотларга вакиллик қилиш учун алоқа идорасини очмоқда”, дейилади баёнотда. Ушбу идоранинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги келишув душанба куни Бернда Швейцария ТИВ халқаро ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи Франц Перре ва НАТОнинг ҳуқуқий масалалар бўйича бюроси директори Жон Суордс томонидан имзоланди, дея таъкидлади ҳукумат.
Таъкидлашича, “Нью-Йорк ва Венадан кейин НАТО Женевада халқаро ташкилотлар билан ҳам алмашинувни кучайтириш ниятида, шунинг учун у 2023 йилнинг ёзида алоқа идорасини очиш ниятини эълон қилди”. Швейцария “мезбон давлат сифатидаги роли доирасида ушбу идорани очишга рухсат берди”. Швейцариянинг НАТО билан келишуви “бошқа нарсалар қатори, алоқа идорасининг ҳуқуқий мақоми, шунингдек, имтиёз ва иммунитетларни тартибга солади”. Женевадаги идора ҳақидаги келишув “қабул қилувчи давлат қонунларига асосланади”.
Швейцария ҳукумати 2023 йил охирида Швейцария НАТОдан алоқа идорасини очиш бўйича расмий сўров олганини эслатди. Федерал кенгаш “ижобий муносабатда бўлиб, Ташқи ишлар вазирлигига НАТО билан ҳамкорликдаги кейинги қадамлар тўғрисида қарор қабул қилишни буюрди”. Женева ва Вод кантонлари билан маслаҳатлашувлардан сўнг ҳукумат Шимолий Атлантика альянси билан “шартнома имзоланишини маъқуллади”, деб хабар беради tass.ru.