Тошкент шаҳрида ўтказиладиган экологик рейдга старт берилди

    Бугун эрта тонгдан Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрида ўтказиладиган экологик рейдга старт берилди.

    Экология, Миллий гвардия, ички ишлар ходимларидан иборат Экопатрул тузилди. 9 август – бугундан бошлаб Экопатрул инспекторлари Тошкент шаҳрида экологик рейд ўтказишни бошлади. Бу ҳақда Экология қўмитаси хабар берди.

    Бугун эрта тонгдан патрул инспекторларга ҳудудларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича тушунтирилди.

    Экологик рейдлар жараёнида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун талабларининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш борасида тарғибот ва ташвиқот ишларининг ҳам олиб борилиши юзасидан зарурий тавсиялар берилди.

    Кун давомида қилинадиган ишлар режалаштирилиб, экологик назорат рейд тадбирларини самарали бир тарзда ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

    "Айни пайтда пойтахтимизда ҳамкорликда назорат рейд тадбирлари амалга оширилмоқда. Жараёнлардан хабар бериб борамиз", дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates