Булғор қалампири қачон арзонлаши айтилди

    Бугун ижтимоий тармоқларда бозор расталаридаги булғор қалампирининг нархи юқорилиги билан боғлиқ кўплаб муҳокамалар бўлмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги «Иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш» бўлими бошлиғи Шавкат Азизовнинг билдиришича, бозорлардаги ушбу маҳсулотнинг нархини кўтарилишига январь ойида кескин совуқ бўлганлиги ва ўсимликнинг вегетация даврида етарли даражада иссиқлик билан таъминлай олинмаганлиги сабабли стрессга тушгани ва шунинг натижасида етиштириш даври 20-25 кунга кечикди.

    Ҳозирда мамлакатимиздаги иссиқхоналарда аҳолини эҳтиёжини қондириш, ички бозорларни таъминлаш учун етарли миқдорда булғор қалампирлари етиштирилмоқда. Апрель ойининг иккинчи ярмида булғор қалампирининг нархи барқарорлашиши кутилмоқда.

    Томорқа хўжалигига асосланган иссиқхона эгаси Фахриддин Кенжабоев ўтган йилги булғор қалампиридан олинган ҳосил яхши бўлгани учун 5 сотихли иссиқхонасини 7 сотих кенгайтирганини маълум қилди. Иссиқхонада 20 даражали иссиқлик бўлсагина булғор қалампирлари ўсишда давом этади.

    Агар ҳарорат бундан пасайиб кетса, булғор қалампирлари стрессга тушиб, унинг ривожланиши секинлашади. Албатта, кескин совуқ пайтида иссиқхонадаги булғор қалампирини етиштишнинг ўзи бўлмади. Ушбу иссиқхонада булғор қалампирининг дастлабки ҳосили март ойининг ўрталарида териб олинди. Ҳозирда ҳосилга ҳосил қўшилиб бормоқда. Бу эса, бозорларимизга янада кўпроқ булғор қалампири етказиб берилишини ва нарх-наво ҳам шунга яраша арзонлашишини кўрсатади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates