Фарғоналик миришкор -15-20 даража совуқ об-ҳавога қарамай 300 минг туп кўчат етиштирмоқда

    Фурқат туманидаги Қушчи маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муроджон Султонов ташкил этган 12 сотих иссиқхонада бугун аномал совуқ бўлишига қарамай эртаки 300 минг туп кўчат етиштирилмоқда.

    Ўтган йили 50 нафарга яқин ёшларга иссиқхоначилик сир-асрорларини ўргатган миришкор бу йилги совуқ об-ҳаво шароитида минимал сарф билан эртаки кўчат етиштиришда ўз тажрибасини улашиб келмоқда.

    Иссиқхонада эртаки помидор, совуққа чидамли гул кўчатлари етиштирилмоқда. Етиштирилган ҳосил ҳудуддаги ҳамда қўшни туманлардаги иссиқхоналарга етказиб берилади.

    “Биз ўтиб олдик. Совуқнинг дастлабки кунида мослашув бироз қийин бўлди. Кўчат ниш уришидан иссиқхона ҳароратини бир маромда ушлашга ҳаракат қилдик. 4-5 хил навли помидор, 5-10 турдаги гул кўчатлари 10-15 см. га бўй чўзди. Келаси ҳафтадан иссиқхоначилар кўчат олиб кетишга келишади." - дейди Муроджон Султонов.

    Миришкорнинг айтишича, бодринг кўчатлари етиштириш учун яна 10 сотихга яқин иссиқхона тайёрланмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates