Булунғурда Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

    Рақамлаштириш 13 апрел 2021 1304

    Жорий йил 12 апрелда Самарқанд вилояти Булунғур туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз иш фаолиятини бошлади. Бу Самарқанд вилоятида ташкил этилган ўн биринчи ўқув марказдир.

    Рақамли технологиялар ўқув маркази очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, Булунғур туман ҳокимлиги, кенг жамоа вакиллари, Вазирлик тизимидаги вилоят корхона ва ташкилотларнинг вилоят бўлинмалари, туман фаоллари ҳамда маҳаллий ёшлар иштирок этди.

    Ушбу марказда замонавий рақамли технологиялар, электрон тижорат, дастурлаш асослари, робототехника бўйича ёшларни ўргатувчи ўқув курсларини ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, мазкур марказда тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбар ва ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини ошириш мақсад қилинган.

    Рақамли технологиялар ўқув марказида ташкил этилган курсларни муваффақиятли тугатган ёшлар сертификат билан тақдирланади, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates