Бустер доза билан такрорий эмланиш мумкинми?

    Бугун юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият барқарор. Бироқ Шимолий ва Жанубий Америка, Европа ва Шарқий Осиё минтақаларида жойлашган қатор мамлакатлардаги эпидемиологик ҳолат ҳануз мураккаблигича қолмоқда.

    Бу эса касаллик ҳали ортга чекинмагани, шу сабабли COVID-19нинг оғир асоратларидан ҳимояланиш учун вирусга қарши тўлиқ босқчиларда вакцина олиш, айниқса, бустер доза билан эмланиш зарурлигини кўрсатади.

    Хўш, бустер доза ўзи нима?

    Бустер доза — тўлиқ эмланган фуқароларнинг касалликка қарши иммунитетини янада мустаҳкамлаш учун қайта олинадиган вакцина дозасидир.

    Бустер доза билан кимлар эмланади?

    Коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида тўлиқ вакцина курсини олган фуқаролар (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий эмланади.

    Тўлиқ босқичда эмланганлар бустер дозани қачон олади?

    Фуқаролар тўлиқ вакцина курсини олганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтгандан сўнг бустер доза билан эмланиши мумкин.

    Бустер доза тури аввал олинган вакцина билан бир хил бўлиши керакми?

    Йўқ. Бустер дозани вакцинанинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиш мумкин.

    Бустер доза билан такрорий эмланиш мумкинми?

    Албатта. Бу борада ЖССТ коронавирусга қарши такрорий равишда бустер доза билан эмланиши зарур бўлган аҳоли қатлами рўйхатини эълон қилган. Унга кўра, ҳомиладор аёллар, иммунитети заиф кишилар, қатор сурункали касалликларга чалинган беморлар, кекса ёшли инсонлар, шифокорлар кучайтирувчи дозада такрорий вакциналар олиши мақсадга мувофиқ.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates