Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси «Янги Ўзбекистон» боғи ва Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди

    Хабар берганимиздек, Хитой Халқ Республикаси Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лесзи бошчилигидаги делегация юртимизда амалий ташриф билан бўлиб турибди.

    Хитой делегацияси аъзолари Олий Мажлис Сенати Раиси ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

    Делегация раҳбари Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган мажмуанинг архитектура ечимлари ва композициясининг ўзига хос хусусиятлари билан танишди.

    Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси делегацияси 2025 йилда бўлиб ўтадиган Осиё ва Пара-Осиё ўсмирлар ўйинлари иштирокчиларини қабул қиладиган, пойтахтимизда барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасида бўлди.

    Чжао Лесзи дунёнинг 70 та давлатида спорт иншоотларини қуриш тажрибасига эга Хитойнинг «АМ Энгинееринг» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Олимпия шаҳарчаси қурилишининг бориши билан танишди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси шаҳарчада амалга оширилаётган ишлар кўлами ва сифатини юқори баҳолаб, давлат томонидан спортни ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибордан далолат беришини ҳамда бу лойиҳаларнинг барчаси Ўзбекистон ва Хитой ўртасида йўлга қўйилган ҳар томонлама ва серқирра ҳамкорлик самараси эканини таъкидлади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates