Бухоро ҳудудий тармоқлараро ярмаркасида умумий қиймати 10,7 миллиард сўмлик 24 та ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

    Саноат 2 октябр 2022 1141

    Бухоро шаҳрида қурилиш материаллари, нефть ва газ саноати, енгил саноат тармоғи, қоракўлчилик, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм соҳаси корхоналари иштирокида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.

    Ярмарканинг асосий мақсади йирик тармоқ корхоналарига маҳаллий кичик ва хусусий бизнес корхоналари томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни етказиб беришда кооперация алоқаларини ташкил этишдан иборат эди.

    «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхоналар мазкур ярмаркада алоҳида корпоратив стенд орқали иштирок этишди. Унда «Uzbekistan GTL» заводида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, импортни қисқартириш учун таклиф этилаётган янги лойиҳалар, 2022-2023 йиллар импортининг асосий компонентлари, тизим заводларида маҳаллийлаштириш лойиҳалари намойиш этилди.

    Кўргазманинг биринчи кунида «Ўзбекнефтгаз» АЖ департаментлари, завод ва корхоналар раҳбарлари иштирокида кооперация алоқаларини ўрнатиш бўйича 20 дан ортиқ маҳаллий корхоналар билан учрашувлар ташкил этилди.

    Хусусан, «Monokip» МЧЖ билан Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш базасида қўлланиладиган импорт ҳарорат датчиклари ва монометрларини ҳамкорликда ўзлаштириш ва етказиб бериш бўйича ҳамкорлик алоқалари ўрганилди.

    Шунингдек тадбир давомида «Ihlas Electric» ишлаб чиқариш корхонаси билан тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш асосида Францияда ишлаб чиқарилган «18 W FLUORENCENT», «HPS LAMP» (150, 250 W) маркали ёритувчи электр лампаларини ўзлаштириш ва 2023 йил эҳтиёжлари асосида етказиб бериш бўйича маҳаллийлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Ҳозирда Франциядан келтирилган ушбу лампалардан «Uzbekistan GTL» заводи ҳудудида фойдаланиляпти.

    Музокаралар доирасида «Tarozi Klass» МЧЖ – «Uz-Kor Gas Chemical» ҚК МЧЖ эҳтиёжлари асосида тарози ўлчаш асбобларини етказиб бериш ва таъмирлаш, «Carbon Polimer» МЧЖ - «Uz-Kor Gas Chemical» ҚК МЧЖ ва Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2023 йил эҳтиёжлари асосида тиқинлар, муфталар ва сальникларни етказиб бериш бўйича ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

    Ушбу ярмаркада «Eko Torf Gummat» корхонаси Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан кўкаламзорлаштирилган ҳудудларига комплекс экологик тоза ўғитлар етказиб бериш бўйича таклифини берди. «Навоий Азот» АЖ эса «Uz-Kor Gas Chemical» қўшма корхонаси ва Шўртан газ кимё мажмуаси эҳтиёжлари учун метанол ва каустик сода кимёвий унсурларини етказиб бериш бўйича таклифлари ўрганиш учун қабул қилинди.

    Бундан ташқари «Oil filter Technologies», «Kogon Mars», «Electric Motor» маҳаллий корхоналарнинг бошқармалардаги мавжуд цехлар компрессорлари учун импорт қилинадиган фильтр маҳсулотларини ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришга татбиқ этишда, бурғилаш насослари учун эҳтиёт қисмларини етказиб бериш бўйича таклифлари қабул қилинди.

    Кўргазма якуни билан «Ўзбекнефтгаз» корхоналари томонидан умумий қиймати 10,7 миллиард сўмлик қуйидаги 24 ҳамкорлик меморандумлари имзоланди:

    - Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи – 2,7 миллиард сўмлик 7 та меморандум,

    - Шўртан газ кимё мажмуаси – 5,3 миллиард сўмлик 7 та меморандум,

    - Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси – 463,8 миллион сўмлик 4 та меморандум,

    - «Uzbekistan GTL» – 110 млн сўмлик 3 та меморандум,

    - Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси – 2,01 млрд сўмлик 3 та меморандум, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates