Бухоро шаҳрида истироҳат боғи қурилади

    Бугунги кунда Бухоро шаҳри катта қурилиш майдонига айланган. Шаҳарнинг кўплаб ҳудудларида аҳоли турар жойлари, иншоотлар, йўллар, шунингдек, аҳоли дам олиш масканлари бунёд этилмоқда.

    Ана шундай иншоотлардан бири собиқ Тўқимачи деҳқон бозори ўрнида қурилиши режалаштирилган истироҳат боғидир.

    Боғ учун 1,7 гектар ер ажратилган бўлиб, бу ерда бутазор ва табиий ўтлоқли майдон, велойўлак ва пиёдалар йўлакчаси, спорт майдони барпо этилади. Умуман, ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, зарур инфратузилма яратилади. Пухта ўйланган дизайнга эга истироҳат боғи бир тарафдан сайёҳлар учун муҳим жойга, иккинчи томондан шаҳар брендининг бир қисмига айланади, дея хабар беради Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Айни пайтда бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилган. Бугун эрта тонгда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги секторлар раҳбарлари, вилоят ташкилот ва идоралари мутасаддилари, ёшлар, жамоатчилик вакиллари, экология ҳамда ободонлаштириш соҳаси ходимлари мазкур ҳудудда “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида ташкил этилган дарахт ўтқазиш тадбирида иштирок этишди.

    Шундан сўнг, халқимизнинг қадимий урф-одатларига биноан, Қуръон тиловат қилиниб, яратгандан яхши ниятларнинг ижобати сўралди ва дарахт экиш ишларига киришилди.

    — Халқимизнинг “Яхшидан боғ қолади” деган азалий нақли бор. Бу ҳикмат айни кунда янгича мазмун ва моҳият касб этган. Бундай эзгу ва хайрли ишда ҳар биримиз иштирок этиб, ўз ҳиссамизни қўшишимиз мумкин. Қолаверса, “Кўчат экиб, боғ ярат”, “Бирни кессанг ўнни эк” ҳикматлари ҳам бежиз айтилмаган. Оилада фарзанд дунёга келса, унга атаб ниҳол экилган. Шу боис, юрт ободлиги шу каби эзгу амаллардан бошланиб, ҳар бир кўнгилга файз беради, яшашимиз мазмунини белгилайди, – дейди вилоят бош имом хатиби Жобиржон Элов.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates