Бухоро вилоятида газ-кимё соҳасига ихтисослашган “Қоракўл” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди

    Саноат 13 июл 2022 3225

    Бухоро вилоятида янги “Қоракўл” эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) қурилади. Эркин иқтисодий зонада МТО технологияси асосида қурилаётган газ-кимё мажмуасига (ГҲК) асос солинади.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлда қабул қилинган ВМҚ-357-сон қарори билан якуний маҳсулот ишлаб чиқариш учун юқори технологияли турдош тармоқларни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган саноат кластерини қуриш бошланди.

    МТО технологиясига асосланган Газ-кимё мажмуаси “Қоракўл” ЭИЗнинг йирик иштирокчиси ва табиий газ метанини қайта ишлаш имконини берувчи МТО (метанолдан олефин олиш) технологияси асосидаги полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича республикадаги энг йирик заводга айланади.

    Корхонада Ўзбекистон бозори учун янги бўлган полиэтилентерефталат (PET) ва полипропилен (PP), шунингдек, этиленвинилацетат (EVA) ва паст зичликдаги полиэтилен (LDPE) ишлаб чиқарилади.

    Мажмуа йилига 730 минг тоннагача полимер маҳсулотлари ишлаб чиқаради ва мамлакатдаги энг йирик полимер ишлаб чиқарувчи ва метандан бундай материаллар ишлаб чиқарадиган дунёдаги кам сонли корхоналардан бирига айланади.

    – Бу мамлакатимиз энергетика саноатини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиёда йирик газ-кимё лойиҳаларини амалга ошириш учун биринчи саноат платформасини яратишга хизмат қилмоқда. Кластер ҳудуд ривожига ва 2300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади, – дейди SEG бош директори ўринбосари, МТО лойиҳа менежери М.Шакиров.

    “Қоракўл” ЭИЗ резидентлари учун бир қатор солиқ, норматив ва бошқа имтиёзлар назарда тутилган. Хусусан, 10 йил муддатга мол-мулк ва сув таъминоти учун солиқ имтиёзлари, асбоб-ускуналар ва хомашёни божсиз олиб кириш ҳуқуқи берилган. Шунингдек, акцизлар ва даромад солиғи 50 фоизга камайтирилиб, бошқа имтиёзлар қўлланилади.

    Ўзбекистоннинг бир қанча йирик полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари ЭИЗ ҳудудида объектларни жойлаштиришга қизиқиш билдиришган. Улар орасида энг йирик гилам ишлаб чиқарувчи SAG ва UrGaz, қувур ишлаб чиқарувчи Vero Group ва Mergantex тўқимачилик маҳсулотлари бор.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates