Навоийда Ўзбекистон—Хитой дори технологиялари парки қурилиши бошланди

    Лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллион долларга тенг.

    “Ўзбекистон—Хитой дори технологиялари парки” лойиҳаси “Навоий” эркин иқтисодий зонасидан ажратилган 12 гектар ер майдонида амалга оширилади. Қурилиш ишларини бошлаш учун расман старт берилди.

    Хитой билан ҳамкорликдаги лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллион долларга тенг. Лойиҳани Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Хитой Фанлар Академияси ҳамкорликда ишлаб чиққан.

    Лойиҳа доирасида Ўзбекистонда дори воситаларининг субстанцияларини илғор технологиялар асосида ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона барпо этилади. Мазкур корхонанинг қурилиши 3 босқичда амалга оширилади ва 2024 йилнинг якунида ишга туширилиши режалаштирилган. Дастлабки босқичда корхонада 16 турдаги дори воситаларининг субстанциялари кенг миқёсда ишлаб чиқарилади, кейинчалик уларнинг сони бозор талабларига мувофиқ равишда кенгайиб боради. Лойиҳанинг биринчи босқичида 45 та иш ўрни яратилиб, иш ўринлари сони ҳар йили ошириб борилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates