Жанубий Корея компанияси «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида янги лойиҳаларни ишга туширади

    Амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Жанубий Кореянинг «Two vision» компанияси вакиллари «Ангрен» эркин иқтисодий зонасига (ЭИЗ) ташриф буюриб, ушбу муассаса директори билан учрашди.

    Жанубий кореялик тадбиркорлар «Ангрен» ЭИЗ фаолияти ва салоҳияти, республикада, шу жумладан ушбу эркин иқтисодий зонада хорижлик сармоядорлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, ЭИЗ ҳудудида жорий имтиёзлар ва преференциялар билан яқиндан танишди.

    Дўстона руҳда кечган мулоқот давомида «Two vision» компанияси вакиллари энергияни экологик тоза конвертация қилиш, яъни паст ҳароратли пиролиз газлаштириш ва электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича бизнес-режани таклиф қилди.

    Бундан ташқари, мазкур компания иштирокида «Ангрен» ЭИЗ ҳудудидаги 1,5 гектар ер майдонида янги лойиҳаларини ишга тушириш режалари атрофлича муҳокама этилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates