Бухоро вилоятида ҳам Оилавий болалар уйи фаолияти йўлга қўйилди

    Ижтимоий ҳаёт 16 сентябр 2021 5037

    Республикамиз бўйлаб ҳар бир вилоятда Миллий гвардия кўмагида Оилавий болалар уйлари фаолияти йўлга қўйиляпти.

    Бухоро вилоятида ҳам биринчилардан бўлиб Оилавий болалар уйи очишдек эзгу ишга қўл урган Беҳбутовлар оиласи Меҳрибонлик уйидан 6 нафар ўғил қизга ғамхўрлик қилиш учун оила аъзоси сифатида қабул қилиб олди.

    Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Тошкент шаҳрида Хасановлар оиласи, Тошкент вилоятида Эгамуродовлар оиласи, Сирдарё вилоятида Болтаевлар оиласи, Фарғона вилоятида Валиевлар ва Комиловлар оилалари биринчилардан бўлиб оилавий болалар уйлари фаолиятини йўлга қўйган эди.

    Айнан Бухоро вилоятида эса 32-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлган 2 нафар қиз ўз оиласига қайтарилган эди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати.

    Республикамизнинг барча вилоятларида Оилавий болалар уйлари фаолияти йўлга қўйилиши давом этяпти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates