Бухорода дарахт кесган фуқаро қарийб 17 миллион жарима тўлайдиган бўлди

    Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Ўтказилган рейд давомида Ромитан тумани “Афросиёб” МФЙда фуқаро Ж.Т. ўзи истиқомат қиладиган маҳалла ҳудудида 1 туп манзарали қайрағоч дарахтини ўзбошимчалик билан кесганлиги аниқланди. Натижада табиатга 7 миллион 500 минг сўм зарар етказилган.

    Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ж.Т. базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари — 9 миллион 375 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

    МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига кўра дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш фуқароларга БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Ҳуқуқбузар қилмиши учун жами 16 миллион 875 минг сўм миқдорида товон тўлайдиган бўлди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates