Бухорода давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказган майнинг ферма аниқланди

    Хавфсизлик 2 декабр 2022 1141

    Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Ромитан туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди.

    Хусусан, компьютер ва бошқа техник қурилмаларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ раҳбари мазкур туманнинг чўл ҳудудида жойлашган бошқа бир МЧЖ биносини ҳамда маҳаллий фермер хўжалигига қарашли дала шийпонини ижарага олган ва ушбу биноларга майнинг қурилмалари ўрнатиб, қонунга хилоф равишда юқори кучланишли электр тармоғига уланган.

    Текширув давомида жами 9 турдаги 456 дона майнинг қурилмалари ва бошқа бутловчи электр жиҳозлари ашёвий далил сифатида олинган.

    «Ўзенергоинспекция»нинг Бухоро вилоят ҳудудий бўлими ва Ромитан туман электр тармоқлари корхонаси хулосасига кўра, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида майнинг ферма томонидан давлатга 2 млрд. 530 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates