3 та вилоятда табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

    Андижон, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бўлимлари иштирокида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш бўйича тезкор тадбир ўтказилиб, жиноятчилар тегишли тартибда ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ва "Ўзенергоинспекция" ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "M-x." МЧЖ масъул ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Исломобод МФЙ, Тошкент кўчаси жойлашган тошни қайта ишлаш цехида ўрнатилган электр ҳисоблаш ускунасининг муҳрларини бузиб, хотирасига ташқи таъсир ўтказиш орқали тижорат мақсадида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,2 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланди.

    Худди шундай, Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбирда “З.Б.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Андижон туманидаги дори ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган электр ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиш орқали тижорат мақсадида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 745,3 млн сўм зарар етказганлиги аниқланди.

    Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ва "Ўзенергоинспекция" ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “М.Б.” фермер хўжалиги раҳбари Х.Х. ва бошқалар Қарши шаҳри, Насаф кўчасидаги ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига 5 дона печь ва қозонларни ўзбошимчалик билан улаб, тижорат мақсадида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 761,6 млн сўм зарар етказганлиги аниқланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро И.Т. Янги Юнусобод кўчасида умумий овқатланиш шохобчасини ташкил қилиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 488,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169 моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates