Икки кун давом этадиган форумда иштирокчилар ахборот кампанияларини ташкил этиш, сифатли медиа контент яратиш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишнинг долзарб масалаларини, матбуот хизмати фаолиятида сунъий интеллект имкониятлари ва замонавий тенденцияларни аниқ кейслар мисолида муҳокама қилиб, фикр ва тажриба алмашади.
— Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар матбуот котибларининг мақомини ошириб, уларга кенг имкониятлар очиб бермоқда, — дейди Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов. — Умид қиламанки, медиа-форум ҳамкасбларнинг бу борадаги билим ва тажрибасини оширишга, ўз хизмат вазифаларини янада сифатли ва мукаммал бажаришларига хизмат қилади. Бу йўлда уларга куч-ғайрат ва муваффақиятлар тилайман.
Шунингдек, медиа-форумда соҳада ҳануз тизимли камчиликлар ва сусткашлик кузатилаётганини, ўз устида тинимсиз ишлаш, огоҳлик, жонкуярлик, тезкорлик ва юксак профессионализм матбуот котибларининг бош мезони бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.