Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган бош муҳандис ушланди

    Тошкент кимё халқаро университетининг Самарқанд филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган бош муҳандис келишилган пулни олаётган вақтда тегишли тартибда қўлга олинди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали бош муҳандиси Ш.Х. фуқаролар Ш.Я. ва Х.К.нинг ишончига кириб, уларни Тошкент кимё халқаро университетининг Самарқанд филиалига ўқишга киритиб қўйиши эвазига фирибгарлик йўли билан 1 000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates