Бухорода ўқувчилар ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси қамалди

    Шу йилнинг март ойида Бухоро вилоятининг Когон туманида юк машинаси ва ичида ўқувчилар бўлган автобус ағдарилиб, ЙТҲ оқибатида 2 нафар ўқувчи вафот этган эди.

    2024 йил 20 сентябрь куни Бухоро вилоятнинг Когон туман судида автобус ҳайдовчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

    Суд иши маълумотларига кўра, автоҳалокат натижасида воқеа жойида бир нафар ва шифохонада яна бир нафар мактаб ўқувчиси вафот этган, бундан ташқари ўндан ортиқ бола тан жароҳати олган.

    Суд ҳукмига кўра, 33 ёшли судланувчи Отабек Шаропов Жиноят кодекси 266-моддасининг (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга шу модда билан 3 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Шунингдек, ҳукм қонуний кучга киргач ҳайдовчи автобуси билан тўқнашган юк машинасига етказилган 61,4 млн сўмлик моддий зарарни қоплаши ва 2 нафар ўқувчига келгусидаги даволаниш харажатлари учун ўн миллион сўм миқдордан пул маблағлари бериши кераклиги белгиланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates