Сариосиё тумани ҳокими ўринбосари озодликдан маҳрум қилинди

    Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳокими ўринбосари А.Қ. суд ҳукми билан фирибгарлик жиноятини содир қилганликда айбли деб топилди.

    Суд ҳукмида келтирилишича, 40 ёшли А.Қ. 2020 йил май ойидан қамоққа олинган куни – 2025 йил 22 сентябр кунига қадар Сариосиё тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

    У 2025 йил 5 феврал куни ўз хизмат хонасида танишлари Г.С. ва С.Д.ни қабул қилган. Ҳоким ўринбосари суҳбат жараёнида С.Д.га уни туман мактабгача ва мактаб таълими бўлим раҳбарига топшириқ бериш орқали боғчага ишга киритиб қўйишни ваъда берган. Бунинг учун хизмат хонасида таниши С.Г. воситачилигида 500 доллар олиб, пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

    А.Қ. судда айбига қисман иқрор бўлган ва пулни қарз сифатида олганини, кейинчалик бу пулни оила аъзолари орқали қайтариб берганини билдирган.

    С.Д. қарзга 500 доллар пул олиб келиб берган. Унга пул эвазига ишга киритишни ваъда қилмаганман. С.Д. турмуш ўртоғимнинг узоқ қариндоши бўлади. Ўғлим автоҳалокатга учрагани, машинани таъмирлаш учун пул керак бўлиб қолгани учун С.Д.дан қарзга 500 доллар сўраганман. У мендан Янги ҳаёт маҳалласига ишга кириш масаласини сўраган. “Кирсанг бўлади, жой бўшайди, боғча мудираси “декрет”га чиқяпти”, дея тавсия берганман”, деган ҳоким ўринбосари суддаги кўрсатмасида.

    Гувоҳлар С.Д. ва Г.С. судда терговдаги кўрсатмасини ўзгартириб, пулни ҳоким ўринбосарига қарз сифатида беришганини, А.Қ. иши бўйича улардан ноқонуний равишда ариза, кўрсатувлар олишганини, тергов органига берган кўрсатувларини ҳозирда рад қилишларини билдиришган. Бироқ суд уларнинг судда берган кўрсатувларини жавобгарликдан қутулиш учун билдирилган важлар дея баҳолаган.

    ЖИБ Сариосиё туман судининг ҳукми билан А.Қ. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 2 йил 1 ой давлат ҳокимияти тизимида мансабдор ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Ҳоким ўринбосарининг яқин қариндошларидан қайтариб олинган 500 доллар пулни С.Д.дан давлат даромадига ундириш белгиланган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates