Бухорода Халқаро ёшлар туризм форуми бўлиб ўтди

    Туризм 12 декабр 2020 3957

    10-11 декабрь кунлари Бухорода I Халқаро ёшлар туризм форуми бўлиб ўтди.

    Онлайн шаклида ўтказилган халқаро форум Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бухоро вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлари билан ҳамкорликда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ташаббуси билан ташкил этилди.

    Лойиҳанинг мақсади маҳаллий ва хорижий талаба, мутахассисларнинг салоҳиятли илмий ишланмаларини, стартап лойиҳаларини аниқлаб, ҳаётга татбиқ этиш ва туризм соҳасида етук кадрларни етиштиришдан иборат.

    Форумда мамлакатнинг туризм салоҳияти тўғрисидаги тақдимот бўлиб ўтди.

    Халқаро форум дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатига тўғридан-тўғри намойиш қилинди. Унда Франция, Цингапур, Қозоғистон, Индонезия, Малайзия вакиллари чиқишлари ва бошқа хорижий мамлакатлардаги иқтидорли ёшларнинг тақдимотлари ўтказилди.

    Анжуманда Франциянинг меҳмонхоналар бизнесига ихтисослашган Vatel университети вакиллари ва Ўзбекистонда аллақачон ўз имкониятларини намойиш этган таниқли цингапурлик ишбилармон Руди Фанг каби хорижий делегат аъзолари ҳам онлайн тарзда қатнашди.

    Иштирокчилар пандемия даврида туризмнинг айрим турларини ривожлантириш ҳақида суҳбатлашди. Оммавий ахборот воситалари билан ўзаро алоқалар ўрнатган ҳолда стартапларни тақдим этиб, уларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

    Икки кун давом этадиган форумда Бухоро давлат университети ва «Ипак йўли» халқаро туризм университети ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates