Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ҳамкорлигида “Замонавий мактаб” лойиҳаси эълон қилинган эди.
Мазкур лойиҳада Республика миқёсида 42 та умумтаълим мактаби иштирок этиб, уларда 2020 йилнинг январь ойидан то декабрь ойига қадар таълим сифатини ошириш борасида олиб борилган фаолият белгиланган параметрлар асосида баҳоланди.
Якуний натижаларга кўра, энг юқори натижаларга эришган 8 та умумтаълим мактаби танлаб олинди ва сертификат билан тақдирланди.
Қувончлиси, ушбу таълим муассасалари қаторидан Бухоро шаҳридаги 29- ҳамда Бухоро туманидаги 1-умумтаълим мактаби ҳам ўрин олди.