«Тиббиёт Моҳирлари» тиббий-амалий кўникмалар бўйича IV Халқаро Олимпиадасини ўтказишдан асосий мақсад талабаларни таълим ва илм-фан интеграциясига жалб этиш орқали жамиятимизни тиббиёт илми соҳасини ривожланишини таъминлашда иқтидорли талаба-ёшларнинг фаол иштирок этишини рағбатлантиришдан иборат.
Шу мақсадда 2021 йилдан бошлаб Чет элдаги ва республикамизнинг барча ҳудудларда жойлашган олий таълим муассасаларидан тиббиёт талабалари қатнашиб келмоқда.
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни бўлиб ўтган Олимпиадада Татаристон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Республикамиздаги 26 та олий тиббиёт муассасаларининг жамоалари қатнашади.
«Тиббиёт Моҳирлари» тиббий-амалий кўникмалар бўйича IV Халқаро Олимпиадасида ғолиб бўлган жамолар Тошкент тиббиёт академиясининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.