Дунё олимлари минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришди

    ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, тахминан 7 миллион бевақт ўлим ҳолатига атмосфера ҳавосининг ифлосланиши сабаб бўларкан.

    Бугунги кунда ҳавонинг ифлосланиши юрак қон-томир, онкологик, аллергик касалликлар ҳамда овқатланиш билан боғлиқ кўплаб касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

    Жумладан, ҳаво ифлосланиши қандли диабет келиб чиқиш хавфини оширади. Олимлар экологик ноқулай ҳудудларда яшовчи одамларда қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланиш хавфи ортишини аниқлади.

    Тошкент тиббиёт академияси ташаббуси билан ўтказилаётган ТТА ва КУ билан ҳамкорликда ташкил этилган «Экология ва атроф муҳит муҳофазасининг долзарб муаммолари» мавзусидаги 11чи Халқаро илмий амалий анжуман(2024 йил 21 ноябрь)да Тошкент тиббиёт академияси олимлари Корея, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиянинг етакчи олимлари билан экология ва атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган ана шундай долзарб муаммолар борасида фикр алмашди.

    Анжуман давомида ТТА профессори Феруза Саломовадан интервью олдик:

    — Шуни мамнуният билан таъкидлашни истардимки, Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисидаги нутқи бизнинг бугунги анжуманимиз стратегиясини белгилаб берди. Президентимиз нутқи давомида бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

    Дарҳақиқат, ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эрозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.

    Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда «яшил» энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

    Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилишни таклиф қилдилар. Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

    Анъанага кўра бугун ўтказилаётган навбатдаги 11чи халқаро илмий-амалий анжуман профилактик тиббиётнинг долзарб муаммоларига бағишланган бўлиб, экология ва атроф муҳит муҳофазасининг замонавий муаммоларини ҳал этишда муҳим роль ўйнайди.

    Бугунги анжумандаги маърузалар ёш олимлар ва педагогларга жуда фойдали бўлади деб ўйлайман.

    Фурсатдан фойдаланиб барча иштирокчиларни табриклайман ва анжуман ишида муваффақиятлар тилайман».

    ТТА матбуот хизмати раҳбари Г. Мирзаева суҳбатлашди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates