Ўқувчиларнинг таълим олишига қайси омиллар салбий таъсир қилади?

    Мутахассислар Ўзбекистон мактабларида буллингга қарши турли дастурлар ва механизмларни жорий этишни таклиф қилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси мактабларида ўқувчиларнинг таълим олиш самарадорлигига салбий таъсир этувчи омиллардан бири буллинг ёки безориликдир. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти томонидан ўтказилган тадқиқотда ушбу муаммолар ўқувчиларнинг академик натижаларига қандай таъсир қилиши таҳлил этилди.

    Таҳлил натижаларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилда олинган PISA сўрови маълумотлари асосида ҳар етти ўқувчидан бири мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди ва кўпинча зўравонликка ёки безориликка гувоҳ бўлади. Мактабдаги буллинг ўқувчиларнинг психоэмоционал ҳолатини бузиб, уларнинг таълим олиш натижалари пасайишига сабаб бўлади.

    Тадқиқот натижаларига кўра, буллингнинг исталган бир турига дучор бўлиш (товламачилик, жисмоний ва оғзаки зўравонлик ва бошқалар) ўқувчиларнинг академик кўрсаткичларини 19-20 баллга камайтиради. Шунингдек, буллинг узоқ муддатда малакаси паст ишчи кучининг шаклланишига сабаб бўлиб, умумий иқтисодий ўсишга салбий аъсир кўрсатиши мумкин.

    Тадқиқотлардан келиб чиқиб, мутахассислар Ўзбекистон мактабларида буллингга қарши турли дастурлар ва механизмларни жорий этишни таклиф қилмоқда. Жумладан, KiVa дастури (Финляндия) буллингга қарши курашишда самарали бўлиб, унда дарслар, онлайн ўйинлар, жабрланувчиларга маънавий кўмак ва буллинг билан шуғулланувчи боланинг ота-онаси билан суҳбатлар каби тадбирлар амалга оширилади. Италиянинг “No Trap!” дастури ҳам буллинг ва кибербуллингга қарши курашишда муҳим аҳамиятга эга.

    Махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш мактабларда хавфсиз ва барқарор ўқув муҳитини шакллантиради. Ўқувчиларнинг таълим олиш жараёнини яхшилаш ва уларнинг руҳий ҳолатини мустаҳкамлашга имконият яратади.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates