Бухородаги умумтаълим мактабларида "Тадбиркорлик марказлари" ташкил этилмоқда

    Таълим 5 октябр 2020 2148

    Максад эса сектордаги ёшлар, эҳтиёжманд оилалар билан ишлаш, улардан меҳнатга лаёқатлиларини бирор бир ҳунарга ўргатиш ва шу орқали уларни доимий иш билан таъминлашдан иборат.

    Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шерзод Ашуров ташаббуси билан ўқувчиларни ҳунар ўрганишга қизиқтириш, меҳнат дарсларини бевосита амалиёт билан боғлаш мақсадида бўш турган меҳнат дарси хоналарида ва мактаб ошхоналарига, ҳудуднинг шарт-шароитидан келиб чиқиб тадбиркор-ҳунармандларни жойлаштиришни, уларга давлат мулкини ижарага олганлик учун тўловдан имтиёз беришни ҳамда бу борада хориж тажрибасини ўрганиб 4-сектор ҳудудидаги мактабларда «тадбиркорлик марказлари» ташкил этилди.

    Бухоро туманида 4-сектор худудидаги 5 та умумтаълим мактабларида ташкил этилган ана шундай марказларда юздан ортиқ ўқувчилар касб-ҳунар эгалламоқда.

    Тумандаги 3-умумтаълим мактабида тикувчи Эрка Сатторова тикувчилик фаолиятини бошлаб ҳозирги кунда 4 нафар шогирдларга ҳунар сирларини ўргатмоқда.

    Сектор раҳбари ташаббусига асосан тумандаги «Туркон» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудудидаги 11-умумтаълим мактабида турли пишириқлар ва миллий таомлар пиширишни ўргатиш мақсадида ташкил этилган марказда Мадинабону Расулова 7 нафар ёшларга ҳунар сирларини ўргатиш баробарида оилага ҳам тайёрламоқда.

    Мазкур маҳалладаги 12-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг дарслардан кейинги бўш вақтларини унумли ўтказишлари учун мактабнинг меҳнатхонаси қайта таъмирланди. Мурод Аллаберганов устозлик қилаётган ҳунар мактабида 20 нафар ўқувчига дурадгорлик ва темирчилик устахонаси ташкил этилди. Мактаб меҳнат ўқитувчиси Замира Жумагелдиева 5 нафар қизларга тикувчилик сирларини ўзлаштиришлари учун ўз касбини ўргатмоқда.

    Тадбиркорларга «Устоз-шогирд» анъанаси асосида мактаб ўқувчилари ва ҳудуддаги ишсиз фуқароларга ўз ҳунарини ўргатгани учун иш ҳақи тўлаш ҳам йўлга қўйилган.

    Олиб борилаётган сайʼ-ҳаракатлар натижасида ўқувчилар мактабни битиргач ўзи қизиққан ҳунар эгаси бўлади. Катта ҳаёт остонасига қадам қўйиши билан ўзи эгаллаган ҳунарини давом эттириб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш имконияти пайдо бўлади. Бу орқали эса мактаб битирувчилари орасида ишсизлик кўпайиши, пул топиш учун четга чиқиб кетиш каби ҳолатларнинг олди олинади.

    Ҳозирда вилоятда 533 та умумтаълим мактаблари мавжуд. Уларда иш бошлаган марказлар 12 минг 400 нафар ўқувчилар ва ҳудудлардаги ишсиз аҳоли вакилларини қамраб олди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates