Бухоролик ўқувчи илк роботини яратди

    Ғиждувон туманидаги 28-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Сардор Рўзиев спортнинг авиамодель тури билан шуғулланади.

    Болалигидан ихтирочиликка қизиққан оддий қишлоқ боласи бугунги кунда устозлари берган билим ва оила аъзоларининг қўллаб-қувватлаши натижасида ушбу йўналишда самарали ютуқларга эришди.

    2021 йилда Сирдарёнинг Гулистон шаҳрида «Авиамодель» спорт тури бўйича ўтказилган мусобақада илк марта Республика чемпиони бўлди. 2022 йил Урганч шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 2-ғалабасини қўлга киритди. Шу йили у Хоразм вилоятида бўлиб ўтган республика очиқ биринчилигида ҳам фаол иштирок этиб, фахрли ИИ ўринни эгаллади.

    Айни пайтда «РОБОТОТEХНИКА» тўгарагининг фаол аъзоси бўлган Сардор ихтирочилик қобилияти ва дастурлаш йўналишидаги билимларига таяниб, ўзининг илк робот-машинасини яратди. Эндиликда уни программалаштириш устида иш олиб боряпти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates