Бухоролик тадбиркорлар халқаро туризм ярмаркасининг биринчи кунида 14 млн долларлик келишувларга эришди

    Туркманистон Республикаси вакиллари билан зиёрат туризми йўналишида Бухородаги Етти Пир зиёратгоҳлари бўйлаб комбинацион турлар ташкил қилиниши бўйича келишувларга эришилди.

    Айни вақтда “Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтаётган Тошкент халқаро туризм ярмаркасида Бухоро вилояти ҳам ўз миллий павилони билан иштирок этмоқда.

    Халқаро ва маҳаллий иштирокчилар томонидан Бухоро павилонига катта қизиқиш билдирилмоқда. Бухородан мазкур ярмаркага 100 га яқин туризм соҳаси вакиллари, жумладан, туроператорлар, меҳмонхона бизнеси вакиллари билан бирга гастрономик йўналишдаги ресторанлар, экотуризм масканлари ва туризм кластерлари иштирок этишмоқда.

    Эътиборлиси, биринчи куннинг ўзида, бухоролик тадбиркорлар томонидан 14 миллион АҚШ доллари қийматидаги бир нечта шартномалар имзоланди.

    Япония ва Ҳиндистон давлатларининг туризм соҳаси вакиллари билан учрашувларда Бухоро вилоятининг туризм салоҳияти, чекка ҳудудларда ташкил этилаётган туризм масканлари, вилоятда сўнгги йилларда янгидан ташкил этилган туристик маршрутлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

    Шунингдек, Туркманистон Республикаси вакиллари билан зиёрат туризми йўналишида Бухородаги Етти Пир зиёратгоҳлари бўйлаб комбинацион турлар ташкил қилиниши бўйича келишувларга эришилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates