Буюк Британия ўзбекистонликларни ишга чақирмоқда, маош 4,4 минг доллар

    Миграция агентлиги ва Skills Provision Ltd компанияси ҳамкорлигида «Overhead High Voltage Transmission Linesman» — юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари монтажчиси лавозими учун танлов асосида номзодлар қабул қилинмоқда. Жами 500 та иш ўрни мавжуд.

    Асосий вазифаларга меҳнат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, электр монтажи билан боғлиқ ишлар, арқон билан ишлаш, осма ва блоклаш ишлари, ерга улаш, жумпер ўрнатиш, пўлат конструкцияларни ўрнатиш ва таъмирлаш, техник чизмаларни ўқиш ҳамда жамоада интизомга риоя қилиш киради.

    Иш вақти қиш ойларида ҳафтасига 39 соат, ёз ойларида эса ҳафтасига 60 соатни ташкил этади. Солиқдан кейинги ойлик иш ҳақи тахминан 3400 фунт стерлингни (тахминан 4400 доллар) ташкил қилади. Қўшимча иш учун алоҳида тўловлар ҳам назарда тутилган.

    Танловда 23–45 ёшдаги, электр энергетикаси ёки шу йўналишда олий маълумотга эга, камида уч йиллик тажрибага эга, инглиз тили бўйича B2 даражаси ва халқаро сертификати мавжуд номзодлар иштирок этиши мумкин. Шунингдек, 110 кВ ва ундан юқори электр узатиш линияларида иш тажрибаси, минораларни қуриш ва таъмирлаш бўйича кўникма, баландликда ишлаш қобилияти, юқори кучланишли кабелларни тортиш ва ўрнатиш (OHL tension/stringing) ҳамда минораларни йиғиш ва монтаж қилиш (tower assembly) бўйича малака талаб этилади.

    Иш берувчи томонидан меҳнат визаси харажатлари, тиббий суғурта ва иш кунларида суткалик 60 фунт стерлинг миқдорида Working Away Allowance тўлаб берилади. Ходим ҳисобидан овқатланиш ва иш жойига етиб бориш харажатлари қопланади. Бу харажатларнинг 50 фоизи иш берувчи, бир қисми эса Миграция агентлиги томонидан қоплаб берилади.

    Рўйхатдан ўтиш учун xorijdaish.uz сайтидаги 1249-рақамли вакансия орқали мурожаат қилиш мумкин. Қўшимча маълумот учун 1282 ёки 71 202-33-55 (ички рақам 133) рақамларига мурожаат этиш тавсия этилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates