Шу сабабли, февраль ойида бўлиб ўтадиган C1 даража учун инглиз тилидан тест синови формати ўзгармоқда, дея хабар беради Давлат тест маркази ахборот хизмати.
Унда қуйидаги ўзгаришлар кўзда тутилган:
Тинглаб тушуниш бўлими 5 қисмга ажратилди. Бўлимга муқобил жавобли тест топшириқлари билан биргаликда мослаштиришни талаб қилувчи тест топшириқлари киритилди.
Ўқиш бўлимида бериладиган бадиий матнлар чиқариб ташланди.
Лексик ва грамматик компетенциялар бўлими 3 қисмга ажратилди. Бўлимга муқобил жавобли тест топшириқлари билан биргаликда мослаштиришни талаб қилувчи тест топшириқлари киритилди.
Ёзиш бўлимида топшириқлар учун белгиланган баллар нисбати ўзгарди: 1-топшириқ учун 10 балл, 2-топшириқ учун 15 балл, 3-топшириқ учун 5 балл тарзида қайта тақсимланди.
Янги тест синови формати ва тест намуналари билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
https://dtm.uz/page/test_sinov...
https://dtm.uz/page/test_namun...
Изоҳ: ушбу ўзгаришлар март ойидан бошлаб ўтказиладиган тест синовларига татбиқ этилади.