Лого Лого-пв-уз

    Caspian Energy Club аъзолари Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатади

    Бизнес 24 ноябр 2022 992

    Жорий йил 24ноябрда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Caspian Energy Club раиси Телман Алиев бошчилигидаги клуб аъзоларидан иборат тадбиркорлар делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

    Маълумот учун: Caspian Energy Club – Каспий - Қора денгиз ва Болтиқбўйи минтақаларида фаолият юритувчи дунёнинг 50 та давлатидан 5 000 дан ортиқ компания ва ташкилотларни бирлаштирган, Озарбайжон, Грузия ва Қозоғистонда расмий ваколатхоналарига эга бўлган йирик минтақавий ташкилот.

    Ахборот-коммуникация соҳалари, фармацевтика ва тўқимачилик саноатида инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга оширишни назарда тутган ҳолда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама этилди. Озарбайжон томонига мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар тўғрисида тақдимот ўтказилиб, уларнинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлик таъкидланди. Caspian Energy Club ва Ўзбекистон Хорижий инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги ўртасида мунтазам конференциялар ўтказиш, шунингдек, Озарбайжоннинг IT-компаниялари ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари вакилларидан иборат делегациянинг қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

    Ахборот ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама этилди. Жумладан, дунёнинг 19 давлатида нашр этилиб, 50-70 минг нусхада чоп этилаётган Caspian Energy журналида Ўзбекистонда яратилган инвестициявий имкониятларни кенг ёритиш бўйича келишувга эришилди.

    Учрашув якунлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди ва минтақа ишбилармон доираларининг Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга қизиқиши ортиб бораётгани муносабати билан Тошкент шаҳрида Caspian Energy ваколатхонасини очиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates