Чарм маҳсулотларимиз халқаро кўргазмада муносиб баҳоланди

    Бизнес 7 сентябр 2023 1128

    Россия Федерациясининг Москва шаҳрида “Fashion Style Russia” 3- халқаро енгил саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади.

    Унда “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо 10 дан ортиқ корхоналар 100 га яқин янги турдаги маҳсулотлар намуналарини намойишга қўйган.

    Мазкур кўргазмада мамлакатимиз корхоналари Россия бозори талабини яхшироқ ўрганиш, келгуси йилда ушбу бозорда долзарб бўладиган тенденциялар билан танишиш учун яна бир имкониятга эга бўлди.

    Кўргазманинг дастлабки кунида кўплаб рус корхоналари томонидан қоракўл маҳсулотларига, болалар ва аёллар пойабзалига қизиқиш билдирилди. Яна бир аҳамиятли жиҳати эса аксарият Россия компаниялари Ўзбекистон корхоналари билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган маҳсулотларини намойишга қўйган.

    Жумладан, Россиянинг “Красная Ветка” корхонаси Қўқондаги корхона билан бирга ишлаб чиқараётган болалар ва аёлларга мўлжалланган спорт пойабзаллари билан иштирок этяпти. Рус тадбиркорининг сўзларига кўра келгуси йилдан барча ишлаб чиқариш жараёнлари Ўзбекистонга кўчирилар экан.

    “Караван-К” корхонаси ҳам ўтган йилда мамлакатимизда қўшма корхона очиб, чарм маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бошлаган эди. Орадан қисқа вақт ўтиб, Ўзбекистон хом ашёсидан яратилган тайёр чарм халқаро кўргазмада намойиш этиляпти. Корхона ушбу давр оралиғида экспортни ҳам йўлга қўйиб улгурган, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    Кўргазма 8 сентябрга қадар давом этади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates