Андижон вилоятида жойлашган «Classica shoes International» корхонаси АҚШнинг «YNK компанияси билан мазкур мамлакатга мактаб пойабзалларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
Ўзбекистон Республикаси ишчи гуруҳининг Жанубий Кореяга ташрифи чоғида “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев “Sangwon” раҳбарияти билан музокаралар ўтказди. Мулоқотнинг асосий мавзуси жунни қайта ишлаш йўналишида шериклик алоқаларининг йўлга қўйиш ҳамда Корея Республикаси автосаноати учун қўй терисидан ишлаб чиқарилган тайёр чарм етказиб бериш масаласи бўлди.
Россия Федерациясининг Москва шаҳрида “Fashion Style Russia” 3- халқаро енгил саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон чармсаноати ютуқлари МДҲ ва ШҲТ мамлакатлари чарм-пойбзал саноати халқаро форумида тақдим этилди.
Бу ҳақда “Ўзчармсаноат” уюшмаси маълум қилди.
Олма-Ота шаҳрида бўлиб ўтаётган “EliteLine” ҳамда “CAF” халқаро кўргазмаларида “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо корхоналар самарали иштирокини давом эттиряпти.
Қозоғистон Республикасининг Олма-Ота шаҳрида “Elit-Line” ва “CAF” халқаро кўргазмалари ўз ишини бошлади.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда Россиянинг “ТАВРО” компанияси раҳбари ўртасида сармоявий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Хитой Халқ Республикасининг Вэньчжоу шаҳри мезбонлик қилган “Чарм, пойабзал маҳсулотлари ва пойабзал ускуналари” 26 халқаро кўргазмаси ўз ишини якунлади. Тўрт кунлик халқаро анжуман доирасида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда унга аъзо корхоналар йирик миқдордаги шартномалар пакетини имзолади.
Хитой Халқ Республикасининг Венчжоу шаҳрида “Чарм-пойабзал, ускуналар, бутловчи материаллар” 26-халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. 7 та павильонда 20 мингдан ортиқ иштирокчи чармсаноат маҳсулотлари ютуқларини намойиш этяпти. Ўзбекистон “Марказий Осиё юлдузи” сифатида ушбу халқаро анжуманда илк бор иштирок этяпти.