Чарм-пойабзал саноатида маркетинг: Брендлар ундан қандай фойдаланиши керак?

    Бизнес 19 октябр 2022 2004

    «Ўзчармсаноат» уюшмасида Бангладеш Республикасининг «Best Sourcung» компанияси таъсисчиси Меҳди Маҳбуб билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда мамлакатимиз чарм-пойабзал ва мўйначилик корхоналарининг маркетинг фаолиятида Бангладеш тажрибасидан фойдаланган холда ишларни ташкил этиш масаласи муҳокама этилди.

    Қайд этиш керак, бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби чарм-пойабзал йўналишида ҳам ҳамкорлар топиш, экспорт географиясини кенгайтириш, инвестицияларни фаол жалб этишда айнан маркетингнинг ўрни каттадир.

    Бангладеш тажрибаси шуни кўрсатадики, самарали маркетинг сабаб бугунги кунда айнан ушбу мамлакатда ишлаб чиқарилган чарм-пойабзал маҳсулотларининг экспорт ҳажми 1 миллиард доллардан ошади. Жаҳонга машҳур «Nike», «Puma», «Calvin Klein», «Wrangler», «H&M», «Target», Испаниянинг «Zara» каби брендларининг ишлаб чиқариш корхоналари Бангладешда жойлашган.

    Мулоқотда мамлакатимизнинг чарм-пойабзал тармоғида маркетинг фаолиятини янада ошириш, хорижга чиқишда бозорни ўрганиш ва уни таҳлил қилиш бўйича Бангладеш корхоналари фойдаланаётган маркетинг жараёнларини қўллаш, баерлар дастурларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди. Бу борада эса «Best Sourcung» компанияси билан яқин ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.

    Қайд этиш керак, ҳозирда Бангладешда пойабзал ва атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ярим тайёр ва тайёр чарм хом ашёси етарли эмас. Учрашувда Ўзбекистондан мазкур мамлакатга маҳаллий корхоналаримизда ишлаб чиқарилган чармнинг «Wet-Blue», «Krast», «Finish» кўринишларини экспорт қилиш масаласи ҳам муҳокама қилиб олинди.

    Ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида икки мамлакат ишбилармонларидан иборат делегациялар учун бизнес турларни ташкил этиш бўйича ҳам ташаббуслар илгари сурилди. Бунинг натижасида Ўзбекистон корхоналари Бангладешда маркетинг ва ишлаб чиқариш имкониятлари билан танишса, Бангладешдан келган инвестор ва баерлар Ўзбекистондан тайёр чарм, пойабзал маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича имкониятларни кўриб чиқади.

    Шунингдек, ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмлар, кимёвий воситаларни Ўзбекистоннинг ўзида тайёрлашни кенгайтириш бўйича ҳам амалий таклифлар ишлаб чиқилди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates