"Chevrolet Tracker" ҳайдовчиси пиёда қолди...

    98 та жаримаси (36,3 млн. сўмлик) мавжуд бўлган "Chevrolet Tracker" эгаси давлат ижрочиси томонидан огоҳлантирилган бўлсада, қарздорлик тўланмаган.

    Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалдаги қонунчиликка кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича қўлланилган жарималар вақтида тўламаган қарздорлардан ундирилмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида бўлимлар иш юритувига жами йўл ҳаракати билан боғлиқ жарималарни ундиришга оид 110 мингга яқин ижро ҳужжатлари келиб тушган, шундан 76 мингдан ортиғини ижроси тамомланиб, 23 млрд. сўмлик жарималар амалда ундирилган.

    Шунингдек, қарздорликни тўлаш чораларини кўрмаган ҳуқуқбузарларнинг 2 303 та автотранспорт воситалари жарима майдонларига тортилди.

    Масалан, 60 кунлик муддатда тўланмаган 98 та жаримаси (36,3 млн. сўмлик) мавжуд бўлган "Chevrolet Tracker" русумли автомашина эгаси давлат ижрочиси томонидан қарздорликни бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилган бўлсада, қарздорлик тўланмаган. Шу боис, ушбу автомашина вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates