Чехия билан ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилинди

    Инвестициялар 9 январ 2024 592

    Жорий йил 9 январда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Чехия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Любомир Фреборт билан учрашди.

    Томонлар ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳамда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

    Ўзбекистон ва Чехия компаниялари ўртасида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, транспорт ва логистика, туризм ва тиббиёт соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ва рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

    Чехия томони Ўзбекистоннинг саноат салоҳияти, хорижий инвесторларни жалб этиш учун яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолади ва Чехия компаниялари қўллаб-қувватланаётгани учун миннатдорлик билдирди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates