Осиё ўйинларига йўл олган аёллар терма жамоамиз юртимизга қайтиб келди

    Индонезияда чим устида хоккей бўйича аёллар ўртасида навбатдаги Осиё ўйинлари учун саралаш мусобақаси ўтказилди.

    Қувонарлиси, унда иштирок этган қизларимиз муддатидан аввал Осиё ўйинларига йўлланма олишди.

    Спортни ривожлантириш вазирлигининг хабар беришича, кеча қизларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

    Кутиб олиш маросимида Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси Баҳодир Aҳмедов, Спортни ривожлантириш вазирлиги масъуллари, ОAВ ходимлари ҳамда спортчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.

    Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси Б.Aҳмедов қизларимизни қўлга киритилган муваффақият билан самимий қутлар экан, уларга келгуси мусобақаларда омад ёр бўлишини тилади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates