Ўзбекистон Камбоджани йирик ҳисобда мағлуб этди

    Аввал хабар берганимиздек, Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида чим устида хоккей бўйича Осиё ўйинлари-2022 учун саралаш мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

    Ушбу мусобақада Ўзбекистон чим устида хоккей бўйича аёллар терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашмоқда.

    Бугун саралаш доирасида бешинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу турда вакилаларимиз камбоджалик рақибаларига қарши ўйин ўтказиб, 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз Ҳасанбоева Зулфияхон учрашувнинг энг яхши хоккейчиси деб топилди.

    Эндиликда жамоамиз ҳисобида олти очко мавжуд. Вакилаларимиз олтинчи тур доирасидаги учрашувини эртага Шри Ланка термасига қарши ўтказади.

    Илгарироқ, қизларимизнинг аввалги турлардаги натижалари ва мусобақа ҳақида умумий маълумот берган эдик.