баннер
21 апр 2025
22:23

    Чиптасиз ҳаракатланган 162 нафар йўловчига жарима солинди

    Тошкент шаҳрида тегишли ташкилотлар автобусда йўл ҳақини тўламаётган йўловчиларга нисбатан кучайтирилган рейд уюштирилмоқда.

    Биргина 2025 йилнинг 2 апрель куни давомида чиптасиз ҳаракатланган 162 нафар йўловчи аниқланиб, уларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

    Маълумот учун, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси 5-бандига асосан, йўловчининг шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech