Шота Руставели кўчасидан ўтувчи навбатдаги 3 та автобус йўналиши ҳаракати қайта тикланмоқда

    Шу йилнинг 26 октябрдан бошлаб 80-, 114- ва 127-сонли автобус йўналишлари Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлаги (BRT) орқали ҳаракатни бошлайди.

    Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

    Вазирлик ҳаракат иштирокчилари учун эслатма берди.

    Йўловчилар учун:

    • Автобуслар йўлнинг ўрта қисмидаги махсус ажратилган йўлак орқали ҳаракатланади.
    • Платформага фақат белгиланган пиёдалар ўтиш жойлари орқали чиқинг.
    • Автобус тўлиқ тўхтагачгина эшикка яқинлашинг.
    • Аввал кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болали йўловчиларга йўл беринг.

    Ҳайдовчилар учун:

    • Марказий автобус йўлаги (БРТ) фақат автобуслар учун мўлжалланган.
    • Бу йўлакда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи қатъиян тақиқланади.
    • Чапга бурилиш ва ортга қайрилиш ҳар икки йўналишда ҳам тақиқланган.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates