Термиз шаҳрида 35 та янги автобус ҳаракати йўлга қўйилди

    Термизда жамоат транспорти янги босқичга кўтарилди — замонавий автобуслар йўлга чиқиб, аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш имкониятлари яратилди.

    Сурхондарё вилояти Транспорт бошқармаси ҳамда «Термизтранспортхизмат» МЧЖ ҳамкорлигида Хитойнинг «ZHONGTONG BUS» компаниясида ишлаб чиқарилган 35 та замонавий автобус вилоятга етказиб келинди.

    Яқинда фаолиятини бошлаган Мангузар автошоҳбекатида ушбу автобусларни фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

    Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, «ZHONGTONG BUS» компанияси расмийлари, транспорт соҳаси мутасаддилари, жамоат фаоллари ва нуронийлар иштирок этди.

    Замонавий техник талабларга тўла жавоб берадиган, йўловчилар учун барча қулайликлар яратилган, экологик тоза ва энергия тежамкор автобуслар тантанали равишда компания вакиллари томонидан вилоят раҳбарига топширилди.

    Тадбирда таъкидланганидек, ушбу ташаббус Термиз шаҳридаги жамоат транспорти тизимини модернизация қилиш, аҳолига қулай, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлашга қаратилган.

    Янги автобуслар тўлиқ «Brutto» шартномаси асосида шаҳар ички йўналишларида қатновни бошлайди. Бу эса жамоат транспортининг самарадорлигини ошириш, аҳолининг хавфсиз ва қулай ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

    Келгусида Термиз шаҳрида йўловчи транспортини янада янгилаш ва автобуслар паркни кенгайтириш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates