Фарғона шаҳрига қўшимча 24 та “Zhong tong” автобус олиб келинди

    “Fergana City Bus” МЧЖ томонидан Хитойдан 24 та замонавий “Zhong tong” русумли автобус олиб келинди.

    Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қиди.

    Хабарда айтилишича, Фарғона вилоятида жамоат транспорти тизимини ривожлантириш ва аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш бўйича ишлар изчил давом этмоқда.

    Шу мақсадда мазкур автобуслар яқин кунларда Фарғона шаҳридаги йўналишларда brutto-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди. Шу билан бирга, бу лойиҳа доирасида янги иш ўринлари ҳам яратилади.

    Маълумот учун, 2024–2025 йилларда вилоятдаги тўртта ташувчи корхона томонидан “Asia Star”, “Yutong” ва “Zhong tong” русумли жами 96 та замонавий автобус олиб келинган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates