баннер
15 мар 2025
10:55

    “Оқдарё“ сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги Оқдарё сув омборида дамба ёрилгани ҳамда сув сатҳи меъёрдан ошиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Иштихон туман ҳокимлигининг маълум қилишича, Оқдарё сув омборида ҳеч қандай носозликлар ёки хавфли ҳолат юзага келмаган.

    Сув сатҳи меъёрий даражада бўлиб, дамба ва унга тегишли инфратузилмалар барқарор ҳолатда ишлаб келмоқда.

    Оқдарё сув омбори стратегик аҳамиятга эга иншоот сифатида қонунчиликка мувофиқ равишда техник кўрикдан ўтказилиб, унинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.

    "Фуқаролардан тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни ҳамда расмий манбаларга таянишни сўраймиз", — дейилади хабарда.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech