Чирчиқ дарёси қирғоқлари қисқартирилиб, "пайдо бўлган" ерлар сотилади

    Ижтимоий ҳаёт 29 июн 2020 2468

    “Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. 

    2020-2030 йилларда Тошкент шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун 15 йиллик муддатга 200 миллион долларгача қийматда Ҳукумат кафолати остида Тошкент шаҳар ҳокимлигига қарз маблағлари жалб этилади.

    Бектемир ва Сирғали туманларининг ҳудудларидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси қирғоғининг 16 километрлик қисми 65-80 метргача торайтирилади ва торайтириш натижасида ҳосил бўлган бўш ер майдонлари электрон аукцион орқали сотилади. Умумий узунлиги 656 километр бўлган пиёдалар ва велосипедлар юриш йўллари қурилади. Бунинг учун Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлигига 2023 йилгача муддатга 1 трлн.сўм фоизсиз ссуда ажратади.

    Вестминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Турин политехника университети, "Инҳа" университети филиаллари ва Тошкент ахборот технологиялари университети қошида бизнес-инкубаторлар ташкил этилади. Инкубаторлар ва уларнинг резидентларига солиқ имтиёзлари берилади, уларни ривожлантиришга 12 та банк масъул бўлади.

    Қарор лойиҳасини ишлаб чиққан ҳам, ундаги чора-тадбирлар бажарилишини назорат қиладиган ҳам Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, пул берадиганлар эса банклар, Молия вазирлиги, чет эллик кредиторлар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates