Чироқчи туманлараро суди судьясининг жиноий жавобгарликка тортилишига розилик берилди

    Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг судьяси А.Б. 200 АҚШ доллари пора олган вақтда жиноят устида ушлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.

    Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилишича, Чироқчи туманлараро суди судьясининг жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди.

    "Бугун Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси А. Б.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди. Якунда Кенгаш хулосаси билан А. Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди, дейилади хабарда.

    Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates