Чодак қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди

    Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган Чодак қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси хабар берди.

    Чодакда бўлиб ўтган тадбирда меҳмонлар ҳудудда фаолият юритаётган бир неча дам олиш масканлари, меҳмон уйларини кўздан кечирди.

    Тадбир давомида байрамга туҳфа сифатида ҳудудда барпо этилган яна битта замонавий меҳмон уйи фойдаланишга топширилди.

    Шунингдек, ҳозирги кунда туристик салоҳияти юқори бўлган Чодакка туризм қишлоғи мақомини бериш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар натижасида ҳозирги кунда 300 оилавий меҳмон уйи, тўртта дам олиш маскани, учта болалар оромгоҳи, иккита хостел, битта кемпинг, 30 та гастрономик туризм объекти, узунлиги 300 метр бўлган тўртта осма кўприк ва узунлиги 50 метр бўлган шишали осма кўприк, сунъий шаршара, ўртача узунлиги 400 метр бўлган осма дор йўлидан иборат экстремал ҳамда юздан ортиқ экотуризм объектлари фаолият олиб бормоқда. Натижада 1500 дан ортиқ маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган.

    Шу билан бирга Президентимизнинг 2021 йил февраль ойида Наманган вилоятига ташрифи чоғида белгилаган топшириқлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги Чодак қишлоғини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларига қаратилган қарорига асосан мазкур гўшада 257 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates