Мақолада таъкидланишича, туризм Ўзбекистоннинг ўзига хос анъаналари ва маданий меросини сақлаш стратегиясининг муҳим қисмига айланиб бормоқда.
Мамлакат инфратузилмани жадал ривожлантирмоқда: янги меҳмонхоналар, юқори тезликдаги темир йўл маршрутлари, ички авиарейслар ва янгиланган маданий диққатга сазовор жойлар саёҳатчилар учун бетакрор имкониятларни яратмоқда.
Буларнинг барчаси иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга ва Ўзбекистон тарихий ва маданий меросининг чексиз бойлигини кашф этаётган сайёҳларни жалб қилишга ёрдам бермоқда.
Қайд этилишича, 90 дан ортиқ мамлакат, жумладан Буюк Британия, Канада ва Австралия фуқаролари Ўзбекистонга визасиз ташриф буюриши мумкинлиги саёҳатни сезиларли даражада осонлаштиради ва сайёҳлар учун янги имкониятлар эшигини очади.
Бундан ташқари, қўшни мамлакатлар билан чегарани кесиб ўтиш анча осонлашгани қайд этилган.
«Ўтган 2024 йил ноябрь ойида Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғловчи «Ипак йўли темир йўл саёҳати« номли биринчи халқаро темир йўл йўналиши ишга туширилди. Бу қулай йўналиш сайёҳларга Буюк Ипак йўли изидан бориб, ҳар икки давлатнинг ноёб тарихий ва маданий диққатга сазовор жойларини бемалол ўрганиш имконини беради. Бундай саёҳат нафақат қадимий савдо ва маданий алмашувлар муҳитига шўнғиш, балки минтақада маданий алоқаларни кенгайтириш ва туризмни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади«, деб хулоса қилади «ББC Травел».
Таъкидлаш жоизки, рўйхатга АҚШ, Канада, Япония, Италия, Австралия, Марокаш, Англия ва бошқа давлатлар ҳам киритилган.