Қайд этилишича, Наманган вилояти Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси 5 нафар фуқарога ногиронлик нафақасини белгилашда сохта ҳужжатлар тайёрлаб берганлиги юзасидан тақдим қилинган материалларни ўрганиб чиқиб, унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилган.
Аммо, у сўралган пул маблағидан 2400 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.